UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  0 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  8 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади Янгиликлар

"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади

Теглар :  Бухоро
Бир неча кунлик таътилдан сўнг мамлакатимиздаги бир қатор жамоалар ушбу ҳафтада яна йиғилиб, келаси мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Хусусан, Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси ҳам куни-кеча ўз қароргоҳида дастлабки йиғинни бошлади. Ҳозирча таркибда маҳаллий футболчилар билан бирга ёшлар жамоасидаги иқтидорли ўйинчилар шуғулланмоқда. 25 декабрь куни футболчилар Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг махсус илмий-услуб мутахассислар гуруҳига тест-нормативларини топширади.

Жамоани ҳозирча ҳеч бир футболчи расман тарк этмади. Аммо? йил якунига келиб айрим ўйинчиларнинг клуб билан тузган шартномаси якунига етади. Мураббийлар штаби раҳбарият билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, бу йилги мавсумда ўзини кўрсатишга эришган футболчилар билан келишувни узайтириш борасида иш олиб бормоқда.  
Жорий йилги чемпионатда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган хорижлик футболчилар – Владимир Баенко, Кирилл Пасичник ҳамда Иворь Вайцер айни дамда ўз ватанида бўлиб турибди. Ушбу легионернинг ҳам амалдаги шартномаси тугаган. Аммо мураббийлар украиналик ҳимоячи Владимир Баенкони имкон қадар жамоада олиб қолишни режалаштирган.

Бундан ташқари, яна шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, январь ойидан таркибни кучайтириш учун бир нечта ўйинчилар жамоага жалб этилади. Улар билан ҳозирда музокара олиб борилмоқда.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика