UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  12 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  1 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  2 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  3 15:38Роналду – энг яхши!  25 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8

«Бухоро» – «Насаф» учрашувининг бошланиш вақтлари маълум Янгиликлар

«Бухоро» – «Насаф» учрашувининг бошланиш вақтлари маълум

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати тобора қизғин паллага кириб бормоқда.
Ортда қолга 3 турга қараб хулоса қиладиган бўлсак, чемпионатимиз савияси кескин тарзда кўтарилиб бормоқда. Чемпионлик учун даъвогар жамоаларнинг  очколар йўқотиши ва жамоаларнинг салоҳияти деярли бир хил бўлиши бунинг яққол исботидир.

4-турнинг марказий учрашувларидан бири сўзсиз Бухорода бўлиб ўтади. Азалий рақиблар, “Бухоро” ҳамда “Насаф” бир-бирига рўбаро келмоқда. Ён қўшнилар баҳси ўзига хос воҳа дербиси сифатида эътироф этилади. Ушбу жамоаларнинг турнир жадвалида тутган ўринларидан қатъий назар, айнан Бухородаги учрашувлари жуда кескин курашларга бой ва томошабоб тарзда кечади.

12 апрель (якшанба) “Бухоро” 4-тур доирасида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувнинг бошланиш вақти тасдиқланди. “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:30 да бошланади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Ушбу бахсдан бир кун олдин, анъанавий тарзда жамоалар ёшлари майдонда беллашадилар. Ёшлар лигаси доирасида кечадиган ушбу баҳс ҳам “Бухоро” спорт мажмуасида, 11 апрель, соат 16:30 бошланади.

Мухлис ва мутахасислар томонидан анча қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечиши эътироф этилган учрашувга жамоаларнинг ашаддий мухлисларини таклиф этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика