

Жамоалар билан биргаликда мухлислар ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўра бошлашмоқда.
Бир неча йиллардан бери Ўзбекистонда ҳар бир жабҳада барчага ўрнак бўлиб келаётган бухоролик мухлислар, хусусан “Бухоро”нинг фан-клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.
Йил давомида “Бухоро”ни ҳар бир учрашувда стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришни хохловчилар фан-клуб аъзосига айланишга ошиқишлари табиий. Фан-клубга мухлисларни қабул қилиш давом этмоқда.
Эртага, 28-январ куни соат 14:00дан 16:00 гача фан-клубга аъзо бўлишни хохловчи барча мухлисларни “Бухоро” спорт мажмуасига таклиф этамиз.
Мухлислар клубига аъзо бўлишни хохловчилар ўзлари билан 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат ва паспорт нусхасини олиб келишлари сўралади. Бу йиғилишни янги сайланган фан-клуб раислари олиб боришади.
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамга мурожаат этишингиз мумкин:
+99890 612-34-52
+99890 299-65-56




