UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0

"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси Янгиликлар

"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси

19-23 июнь кунлари Суперлигада 13-тур учрашувлари ўтказилди.

ПФЛ матбуот хизмати Лига комиссарларининг Суперлига 13-турига доир билдиргисидан кўчирмани тақдим этди.

"Нефтчи" 1:0 "Бухоро"

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев қизил карточка олганидан сўнг учрашув комиссари меҳмон жамоага матбуот анжуманида қайдномада кўрсатилган мураббий қатнашиши кераклигини маълум қилган. Бироқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" номидан қайдномада бўлмаган мураббий – Михаил Еремчук иштирок этган. 

Бундан ташқари, Михаил Еремчук матбуот анжумани давомида ҳакамнинг фаолиятига қатор эътирозлар билдирган. Бироқ "Бухоро" жамоаси учрашувдан сўнг ҳакамнинг фаолияти бўйича ҳеч қандай расмий эътироз киритмаган ва бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 23.11 бандини бузган.

"Бухоро" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Динамо" 0:3 "Бунёдкор"

"Динамо" клуби учрашув комиссарининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, VAR машинаси турган жой, футболчи ва учрашув расмийлари кириб-чиқувчи ҳудудларда хавфсизликни таъминлай олмаган, бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 15.5 ва 15.9 бандлари бузилган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 3:0 "ОКМК"

"Навбаҳор" жамоаси учрашувда фаолият олиб бораётган фотосуратчи ва тўп олиб келиб берувчи болаларни етарлича ўриндиқ билан таъминлай олмаган.

Шунингдек, учрашувни якунловчи ҳуштак чалинганидан сўнг майдонга тегишли рухсатномаси йўқ шахслар тушиб келган. Бу шахслар жамоаларнинг кийиниш хонаси ёнигача етиб бориб, тегишли ходимларининг талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик кўрсатган.

Стадиондаги тўп олиб берувчи болалар томонидан ўйин давомида меҳмон жамоага тўп узатмаслик ва уни яшириб қўйиш ҳолатлари кузатилган. "Навбаҳор" клуби маъмурларига бу бўйича огоҳлантириш берилганидан сўнг ҳам ҳолат давом этган. 

Юқоридаги ҳолатлар оқибатида "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 15.5, 15.9, 15.11 ва 15.14 бандлари бузилган.

Бундан ташқари, "Навбаҳор" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика