UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10

"Бухоро"-"Локомотив". ПРЕВЬЮ Янгиликлар

"Бухоро"-"Локомотив". ПРЕВЬЮ

31- май (якшанба) куни «Бухоро» жамоаси Ўзбекистон чемпионати, олий лигаси доирасида навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади.

11-тур доирасида кечадиган ушбу баҳсда Бухорога Ўзбекистоннинг амалдаги кумуш медал соҳиби, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ташриф буюради.

Анъанага кўра, ўйиндан олдин ушбу жамоаларнинг олий лига мусобақаларидаги ўзаро учрашувлар статистикасини тақдим этамиз.

Шу кунга қадар ушбу рақиблар жами 18 маротаба тўқнаш келишган.  Кичкина устунлик тошкентликлар томонида. Ушбу учрашувларнинг 5 тасида "Бухоро" зафар қучган бўлса, 8 та учрашувда Тошкент клуби ғалабани тантана қилган. Бу жамоалар 5 марта дуранг натижани қайт этишган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 23:31.

Ўаро учрашувларада “Бухоро” 20 очко, “Локо” эса 29 очко жамғарган.

Ушбу жамоалар дастлабки бор 2004 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Тошкентдаги “ЖАР” стадионида кечган учрашувда “Бухоро” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 6-тур доирасидан кечган ушбу баҳснинг 60-дақиқасида Муҳаммад Иноғомов киритган гол бухороликларга ғалаба келтирган эди.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги учрашуви 2014 йил 7 ноябрда кечган эди. “Бухоро”да кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайт этилганди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Ойбек Нурбоевнинг голига, 89-дақиқада Александр Гейнрих жавоб қайтарган эди.


Ўзбекистон чемпионати.Олий лига. 11-тур.

"Бухоро"(Бухоро)-"Локомотив"(Тошкент)

31 май (Якшанба). "Бухоро" спорт мажмуаси. Соат 18:30


"Бухоро" (Бухоро)

Учрашувлар 18

Ғалабалар 5

Дуранглар 5

Мағлубиятлар 8

Киритилган тўплар 23

Ўтказиб юборилган тўплар 31

Тўплар фарқи -8

Энг йирик ғалаба 3:1

Энг йирик мағлубият 1:5

Энг сермахсул учрашув 4:3

Энг сермахсул дуранг 1:1

Очколар 20

 

"Локомотив" (Тошкент)

Учрашувлар 18

Ғалабалар 8

Дуранглар 5

Мағлубиятлар 5

Киритилган тўплар 31

Ўтказиб юборилган тўплар 23

Тўплар фарқи 8

Энг йирик ғалаба 5:1

Энг йирик мағлубият 1:3

Энг сермахсул учрашув 3:4

Энг сермахсул дуранг 1:1

Очколар 29

Тайёрлади: Азиз Салихов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика