

Бир кунлик тананаффусдан сўнг жамоамиз аъзолари бугун Тошкент шаҳрида йиғилди ва навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлади. Ишқибозларга яхши маълумки, жамоамиз олий лиганинг навбатдаги турини “Локомотив”га қарши ўтказади. Мазкур учрашув 8 ноябрь куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида соат 16:30да бошланади. Доимгидек бир кун аввал клубларнинг ёшлари Тошкентдаги “TTYMI” ўйингоҳида ўзаро куч синашишади. Ушбу ўйин соат 14:30 да старт олади.
“Бухоро” матбуот хизмати




