UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  5 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди Янгиликлар

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди

Бугун, 13 июль куни Бухоро вилояти ҳокими қарори билан "Бухоро" профессионал футбол клуби номи ўзгартирилди.

Клубнинг номи "Нурафшон" профессионал футбол клубига ўзгартирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоа бу "Нурафшон" номи билан ўз тарихидаги энг юқори натижалар ҳамда ёрқин ва чиройли футбол намойиш эта олган клуб мухлисларининг хурсандчиликларига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зеро бу ўзгаришни "Нурафшон"нинг жонкуяр мухлислари анчадан бери кутишар эди. 

Шунингдек, кун давомида Бухоро марказий ўйингоҳида “Нурафшон” профессионал футбол клуби ташаббуси ва Бухоро футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда “Нурафшон” профессионал футбол клуби бош директори Фарруҳ Жамолович Хамраев, жамоанинг бош мураббийи Усмон Қудратович Тошев ҳамда вилоятда футбол бўйича мураббийлик фаолиятини  юритаётган мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Учрашувдан асосий мақсад Бухоро футбол мактабини қайта тиклаш, замонавий методикаларга асосланган малака оширувчи машғулотларни кучайтириш, “Нурафшон” ПФКнинг футболчиларига муносиб ўринбосарларни тарбиялаш, шунинг билан бир қаторда клуб қошида 14-16-18 ёшдаги ёшлар жамоаларини шакллантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди. 

Учрашувда яқиндагина “Нурафшон” ПФК бош мураббийи этиб тайинланган Усмон Қудратович Тошев сўзга чиқиб эндиликда мураббийлар бирлашиб, биргаликда Бухоро футболининг равнақини ошириш кераклигини, ўз ишига фидойи бўлган мураббийларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Йиғилишдан сўнг иштирокчиларидан бири, ёшлар  мураббийси Сулаймон Рахматовни сўзга тортганимизда у:

"Ушбу учрашувни биз кўпдан бери кутган эдик. Бугун кўтарилган масалалар албатта, футболнинг ривожи учун. Биз мураббийларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятларнинг натижаси фақат Бухоронинг номдор, легионер футболчиларини кашф қилиш бўлиши керак деб ўйлайман. Вилоятимиздаги миллионлар ўйини учун барчамиз масъулмиз. Буёғига барчамиз бир бўлиб бамаслаҳат иш тутсак ва ҳаракат қилсак, билингки Бухоронинг афсонавий футбол услубини қайтарамиз", – дея таъкидлади.

Биз эса "Нурафшон"нинг фидойи мухлислари номидан  жамоага нафақат ўтмишдаги шонли натижаларини, балки унданда юксак марралар ва зафарларни тилаб қоламиз.

Мақола Championat.asia Бухоро вилояти мухбири ва "Нурафшон” ПФК медиа маркази ҳамкорлигида Ғафур Турсунов ва Жамшид Ҳожиев томонидан тайёрланди.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика