UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  0 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  10 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16

"Бухоро" Эркинов ва Бердимуродов билан шартнома тузди Янгиликлар

"Бухоро" Эркинов ва Бердимуродов билан шартнома тузди

Теглар :  Бухоро
“Бухоро” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини айни дамда Тошкентда олиб бормоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан “НБУ-Осиё” стадионида ўтказилмоқда.  Асосан жисмоний тайёргарлик борасида иш олиб бораётган мураббийлар шу билан бирга таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини ҳам кенг суръатда олиб бормоқда. Хусусан, бугун ҳам жамоа лагерига янги футболчи келиб қўшилди. Анқироғи, ўтган мавсум “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган иқтидорли дарвозабон Асилбек Амонов жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади.

Ўтган йили мазмунли ўйин кўрсатиб, маҳаллий ишқибозларнинг қалбидан жой олган ҳимоячи Артём Филипосян ва ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев жорий мавсум ҳам “Бухоро”да қоладиган бўлди. Улар билан шартномалар узайтирилди. Бундан ташқари куни-кеча таркибга янги келиб қўшилган ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ва ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов билан ҳам расмий келишувга эришилиб, битим имзоланди.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, 13 январь куни “Бухоро” Тошкент йиғинидаги илк назорат учрашувини ўтказади. Спарринг-рақиб сифатида Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан келишувга эришилди.  

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика