

Бош мураббийнинг айтишича, жамоа 14 декабрь куни Тошкентда йиғилада ва шу куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтади. Янги мавсумга дастлабки йиғин айнан пойтахтда кечадиган бўлди. Таркибда ҳозирча расмий ўзгаришлар йўқ ҳисоби. Саидовнинг айтишича энг аввало бу йилги таркибни сақлаб қолиш кўзланган асосий вазифалардан биридир. Шу боис расман жамоа билан хайрлашган футболчилар ҳозирча йўқ. Таркибга янги келиб қўшилиши мумкин бўлган ўйинчилар номи ҳам аниқ бўлиб улгурмади. Кимларнинг келиб қўшилиши эса кўпроқ жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганидан сўнггина маълум бўлади. Агарда медаллар учун курашиш мақсад қилинса, шунга монанд юқори савиядаги ўйинчилар таклиф этилиши кўзда тутилган.



