UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади? Янгиликлар

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади?

Сарлавҳани ўқиб, ия яна “Бухоро”да бош мураббий ўзгардими, деган ўйга боришингиз аниқ.

 Йўқ, Даврон Файзиев ҳамон бош мураббий сифатида амалда ишлаб келмоқда. Лекин жамоа ичида бош мураббий масаласи бўйича муаммо ҳанузгача очиқлигича қолмоқда. Гап шундаки, “Бухоро” жамоасида раҳбарият ўзгаргач, бош мураббийлик постига Даврон Файзиев таклиф этилди. Ўтган йили “Қўқон-1912”да ёрдам мураббий сифатида фаолият юритиб келган жиззахлик мураббий бу йил ўзини яна бош мураббий сифатида кўришни истаб, “Бухоро”дан тушган таклифга дарҳол лаббай дея жавоб бердида, ишга киришиб кетди. Ваҳоланки, ўтган йили жамоани ярим мавсум бошқарган Жамшид Саидовнинг “Бухоро” билан амалда икки йиллик шартномаси мавжуд эди. Жамоанинг янги хўжайинлари эса Саидов билан ҳамкорликни тўхтатиш мақсадида амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилиб, Файзиевни бош мураббий сифатида кенг оммага расман таништириб ишлашига шароит яратиб берди. 

Шундан сўнг Жамшид Саидов бу борада ЎФА футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага шикоят қилган. 

Маълум бўлишича, Жамшид Саидов билан меҳнат шартномасининг бир томонлама бекор қилиниши амалдаги меҳнат қонунчилиги ва регламент талабларига зид равишда амалга оширилган, деб топилган. Шундан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколати доирасида бош мураббийни ишга қайта тиклаш бўйича “Бухоро” клубига тавсия берди. 

Шунга қарамай “Бухоро” жамоаси раҳбарияти бу масалани ҳанузгача ҳал этмасдан келмоқда. 

Маълумот учун, Жамшид Саидовнинг шартномаси 2022 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилиши керак эди. “Бухоро” эса шартнома шартларига зид равишда, бош мураббийни ишдан олди. Агар клуб Саидовни ишга тикламаса, унинг 2022 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган маошларини тўлиқ тўлаб бериши керак бўлади.

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бухоро” раҳбарияти Жамшид Саидовни шартномаси борлиги туфайли клуб тизимида олиб қолган холда, бошқа лавозимда ишлатмоқчи. Бироқ, мураббий уларнинг бу шартига розилик бермаяпти. Жамшид Жалоловичнинг олдида иккита йўл бор, ёки бош мураббий бўлиш ёки шартномада кўрсатилган икки йиллик ойлик маошини клубдан ундириш. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика