

Учрашувнинг 74-дақиқасида Жавоҳир Қаҳрамонов томонидан киритилган гол якунда “Бухоро”га ғалаба келтирди. Таъкидлаш жоизки, бухороликлар беш йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят ўз майдонларида “Насаф”ни таслим этишди. “Бухоро” сўнгги марта 2012 йилда ўз майдонида “аждарлар”ни таслим этганди.
Қуйида "Бухоро" ФК матбуот хизмати томонидан тақдим этилган энг сара фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.














