UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  13 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  34 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  39 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди Янгиликлар

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди

Теглар :  Бухоро
Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Футбол мухлислари, жамоалар ва умуман футболга алоқадор ҳар бир шахс янги мавсумни интиқлик билан кутмоқда. Учрашувларни ёритиб борадиган ОАВ ҳам мавсум стартини интиқлик билан кутишмоқда. Футбол бу мамлакатимизда биринчи рақамли спорт тури саналади. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ўрни жуда катта.

“Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини кўплаб журналислар ёритиб боришларига ўрганиб қолганмиз. 2017 йилги мавсум давомида “Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини ёритиб бориш учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Оммавий ахборот воситаларининг ўйинларни махсус секторда ёритиб бориш, журналистлар учун яратилган барча шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида бевосита иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг бевосита майдон атрофида фаолият юритиш имконини берувчи махсус рухсатнома (бейджик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ:

1. Ўзи ишлаётган корхонадан “Бухоро” бош директори Нажмиддинов Амрилло Абдуллаевич номига хат (хатда аккредитация хужжати бериладиган ҳар бир ходимнинг тўлиқ исми шарифи, лавозими кўрсатилиши лозим).

2. 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат (электрон варианти тавсия этилади)

3. Паспорт нусхасини тақдим этишлари шарт.

Хужжатларни pfkbuxoro@mail.ru электрон почтасига ёки клубнинг ходимлар бўлимига тақдим этишларингиз мумкин бўлади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 27 февралга қадар давом этади.

П.С: Янги мавсумдан эътиборан медиа трибунага кириш бейджиклари бўлмаган ҳар қандай шахсга тақиқланади!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика