UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

Бускетс: "Ювентус" чиройли ўйинлари орқали финалга йўл олмади" Янгиликлар

Бускетс: "Ювентус" чиройли ўйинлари орқали финалга йўл олмади"

"Барселона" футболчиси Серхио Бускетс ЕЧЛ финали олдидан рақиблари "Ювентус" хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Декабрга қадар "Ювентус" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида муаммоларга дуч келганди. Лекин улар сўнгги манзилга қадар келишлари мумкинлигини исботлашди. Мен туринликлар "Реал"ни ютишганидан сўнг уларни фаворит деб ҳисобладим. Жавоб ўйинида мадридликлар ўз имкониятларидан фойдалана олишмаганидан сўнг уларнинг кучларига шубҳам қолмади. Италия жамоалари шунақа, улар ҳар доим охирига қадар курашишади ва ғалабага қандай эришишни яхши билишади. "Ювентус" ўзининг чиройли ўйинлари ёки кўп киритилган голлари орқали финалга чиқмади. Аммо улар финалда ўйнашга лойиқ. Туринликларни мағлуб этиш жуда қийин. Финалда энг муҳими ғалаба. Тарихда жамоанинг ўйин услуби эмас, натижа қолади. Финалда ғалаба қозонишни орзу қилаётганимиз табиий. Чунки ўтган мавсумда ҳеч нарса юта олмагандик. Пирло жамоанинг муҳим футболчиси. Ўйинни ташкил этишда Пирло етакчи футболчи. Мората бу йили жуда яхши мавсумни ўтказмоқда. Уни "Ювентус"ни муҳим футболчисига айланишини тасаввур этиш қийин эди. Лекин Альваро тезда жамоага киришиб кетди ва жамоанинг муҳим футболчисига айлана олди. Мавсумнинг сўнгги ҳал қилувчи палласида Мората жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Агарда Мората ўз устида ишлашда давом этадиган бўлса. келажакда Испания терма жамоасининг етакчи ҳужумчисига айланиши мумкин", - дейди Серхио Бускетс.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика