

Айни дамда Испания ва Португалия терма жамоалари Миллатлар Лигаси доирасида ўзаро куч синашишмоқда.
Ушбу уйинда майдонга тушган Серхио Бускетс ўзининг терма жамоа либосидаги 134-ўйинини ўтказмоқда. Шу тариқа Бускетс Испания термаси таркибида майдонга тушиш бўйича Хавини қувиб ўтди.
Испания терма жамоаси таркибида Бускетсдан фақатгина Серхио Рамос (180) ва Икер Касильяс (167) кўпроқ ўйин ўтказишган.



