Бускетс Пикенинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди

Оқил Абдубарноев
4 ноя 2022, 22:32
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоадоши Жерар Пикенинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.

"Биз уни соғинамиз. Бундан хафаман, сабаби биргаликда унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик. У клуб учун кўп нарса берди. "Барса" ҳимоясининг бир қисми тарихга айланмоқда", - деди Бускетс.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Пике “Барселона”даги футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталония клубида ҳимоячи 14 йил давомида 8 марта Испания чемпиони, 7 марта Испания кубоги ва 6 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, 3 марта Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca