Бускетс Испанияда ўйин ўтказиш бўйича Хавидан ўтиб кетди, олдинда Касильяс ва Рамос бор
15 ноя 2021 09:20
Янгиликлар
Бускетс Испанияда ўйин ўтказиш бўйича Хавидан ўтиб кетди, олдинда Касильяс ва Рамос бор
Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Швецияга қарши ўйин ўтказди (1:0).
Мезбонлар ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс учун бу терма жамоа сафидаги 133-ўйин бўлди. Бу орқали у "Барселона"нинг ҳозирги бош мураббийи Хавини ортда қолдирди.
Испания терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича у Икер Касильяс (167та ўйин) ва Серхио Рамос (180 та ўйин) дан ортда қолмоқда.
Қайд этиш лозимки, Opta Sports Испаниянинг Грецияга қарши ўйинида Бускетс 133-ўйинини ўтказгани ҳақида маълумот тарқатганди. Кейинчалик бу бироз нотўғри маълумот эканлиги маълум бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар