

"Афсус, биз ушбу турнирдаги йўлни охиригача давом эттирмоқчи эдик, аммо бу футбол. Жамоа зўр ўйнади, биз деярли барча жиҳатларда устунлик қилдик. Мен шерикларим билан фахрланаман.
Барча Италияни фаворит деб ҳисоблади, аммо биз устунлигимизни кўрсатдик. Бизда ёш ўйинчилар кўп, улар ўзига бўлган ишончни топа олишди.
Жамоамиз ҳали қайтади. Ўйин биз хоҳлагандек ўтди, биз тўпга эгалик қилдик, уни имкони борича тезроқ қайтариб олдик... Аммо, бу футбол, бизга фақат рақибни табриклаш қолди холос", - дейди Бускетс.



