Бускетс: "Дунёнинг энг яхши лигаси шундай стадионда ўтаётгани ачинарли"

Mirjalol Normatov
26 авг 2018, 15:52
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ЛаЛиганинг 2-тури доирасида "Вальядолид"га (1:0) қарши учрашув ўтган майдонни танқид қилди.

"Ўйин борасида гап сўзлар йўқ. Шунчаки дунёнинг энг яхши лигасида шундай стадионда ўйнаётганимиздан ачиняпман. Бундай чимли майдонда яхши ўйин кўрсатишнинг иложи йўқ эди. Чимнинг ҳолати ёмон бўлганини барча кўрди", - деди хавбек.

Олдинроқ "Барселона" стадионнинг ҳолати борасида ЛаЛига раҳбариятига шикоят билан чиқиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo