UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  14 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13

«Бунёдкор»нинг Олий лига-2016даги статистикаси Янгиликлар

«Бунёдкор»нинг Олий лига-2016даги статистикаси

Теглар :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2016 йилги олий лига баҳсларини иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг беш карра чемпионлари (2008, 2009, 2010, 2011, 2013) ўз ҳисобларига учинчи (2007, 2012, 2016) кумуш медалларни қўшиб қўйишди.

“Бунёдкор” кумуш медалларга эга чиқиш учун 30 учрашувнинг 18тасида ғалаба, 9тасида дуранг ва 3тасида мағлубият қайд этди. Умумий ҳисобда 63 очко жамғарди.

Чемпионат давомида мураббийлар 22 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Таркибда тўп тепган энг ёш футболчи Достонбек Ҳамдамов (24.07.1996) бўлди. Ёши энг каттаси эса Виктор Карпенко (07.09.1977).

“Бунёдкор” сафида тўп тепган футболчилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоамизнинг ўртача ёши роппа-роса 25ни ташкил этди.

“Бунёдкор” олий лига-2016да умумий ҳисобда 46та гол урди. Шуларнинг 28таси уйда, 18таси меҳмондаги ўйинларга тўғри келади. Таркибда энг кўп гол урган футболчи Элдор Шомуродов бўлди. Мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилаётган Шомуродов рақиблари дарвозасини 10 маротаба аниқ ишғол қилди.

Ортда қолган чемпионатда “Бунёдкор”нинг ўз дарвозасининг энг кам гол ўтказган жамоа бўлди. Ўтказилган 30та учрашувда “қалдирғочлар” ўз постларидан атиги 13та гол ўтказиб юборишди холос. Уйда 5та, сафарда 8та.

Олий лига-2016даги 30та учрашувнинг 20тасида рақиблар “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олмадилар.

Жамоамизнинг энг йирик ғалабаси олий лига дебютанти “Обод” устидан қозонилди. “Обод”га қарши “Жар” стадионида кечган баҳсда рақиб дарвозаси жавобсиз тўрт маротаба ишғол этилди. Умуман олганда, яна 4та учрашувда “Бунёдкор” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаларга эришди.

Ҳакамлар жамоамиз футболчиларига 57 бор сариқ карточка кўрсатишди. “Насаф”га қарши сафар учрашувда Отабек Шукуров бу мавсумдаги жамоамизнинг ягона қизил карточкасига сабабчи бўлди.

“Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларга умумий ҳисобда 104867 нафар мухлис ташриф буюрди. Ўртача ҳисобда бир учрашувга 3496 томошабиндан тўғри келади.

Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов ва Достонбек Ҳамдамов 29тадан учрашувда иштирок этишди ва бу борада жамоамиз етакчилари бўлишди.

Пенальтилар ҳақида гап кетганда жамоамиз иштирокидаги учрашувларда жами 6та 11 метрлик жарима зарбалари белгиланди. “Бунёдкор” 5 маротаба пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Рақибларимиз эса дарвозамизга битта пенальти тепишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика