

Журналист Фахриддин Рўзиевнинг ёзишича, Иброҳим Томива ҳамда Дмитрие Побулич "Бунёдкор"дан кетган. Улар Иван Бошковичнинг режаларига кирмаган.
Ўтган мавсумда 28 ёшли Побулич 9 ўйинда қатнашиб, 2 гол урган бўлса, 24 ёшли Томива 19 ўйинда 5 бора рақиб постига йўл топди.



