UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти Янгиликлар

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти

Теглар :  Бунёдкор
Маълумотларимизга кўра икки кун аввал "Миллий" (ҳужжатда ҳамон "Бунёдкор") стадиони сув ва электр таъминотидан узиб қўйилган.

Ёзнинг иссиқ кунида қилинган бу иш оқибатида стадионнинг бош майдони ва яна захирадаги 4та табиий майдон жиддий жабр чекаяпти. Стадион ходимларининг маълум қилишларича, қарз 100 млн сўмни ташкил этади. Бу иссиқда 1 кун сув ичмаган майса жиддий жабр кўради, агар сув ва электр энергияси масаласи ҳал бўлмаса майсаларга келтирилган зарар қиймати бир неча юз миллионни ташкил этади.

Сувсиз асосий ва қўшимча майдонлар чимини асраш ва парваришлашнинг имкони йўқ. 



Шу билан бир қаторда адемияда истиқомат қилаётган болалар жиддий ноқулайликларга дуч келаяпти. Овқат эса ўчоқда пиширилган. Сув йўқлиги, миллат кўрки бўлган стадионнинг ички ҳолатини емирилишига сабаб бўлади.

Қолаверса, барча стадионларда бўлиб ўтаётган машғулотлардан сўнг ечиниш хоналарининг ёпиқлиги туфайли атрофдан қўланса ҳидлар тарқалаяпти.

Афсуски, ЎФА ва "Бунёдкор" клуби ўртасида бўлиб ўтаётган стадион маш-машасидан объект жабр чекмоқда. Бузишдан осони йўқ, қуриш эса жуда қийин!

Шундоқ ҳам чими ёмон стадион шу кетишда катта талофатга учраши мумкин...



Рейтинг: -467   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика