UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  0 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  5 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  0 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  42 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  29 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  51 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  22 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  806 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти Янгиликлар

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти

Теглар :  Бунёдкор
Маълумотларимизга кўра икки кун аввал "Миллий" (ҳужжатда ҳамон "Бунёдкор") стадиони сув ва электр таъминотидан узиб қўйилган.

Ёзнинг иссиқ кунида қилинган бу иш оқибатида стадионнинг бош майдони ва яна захирадаги 4та табиий майдон жиддий жабр чекаяпти. Стадион ходимларининг маълум қилишларича, қарз 100 млн сўмни ташкил этади. Бу иссиқда 1 кун сув ичмаган майса жиддий жабр кўради, агар сув ва электр энергияси масаласи ҳал бўлмаса майсаларга келтирилган зарар қиймати бир неча юз миллионни ташкил этади.

Сувсиз асосий ва қўшимча майдонлар чимини асраш ва парваришлашнинг имкони йўқ. 



Шу билан бир қаторда адемияда истиқомат қилаётган болалар жиддий ноқулайликларга дуч келаяпти. Овқат эса ўчоқда пиширилган. Сув йўқлиги, миллат кўрки бўлган стадионнинг ички ҳолатини емирилишига сабаб бўлади.

Қолаверса, барча стадионларда бўлиб ўтаётган машғулотлардан сўнг ечиниш хоналарининг ёпиқлиги туфайли атрофдан қўланса ҳидлар тарқалаяпти.

Афсуски, ЎФА ва "Бунёдкор" клуби ўртасида бўлиб ўтаётган стадион маш-машасидан объект жабр чекмоқда. Бузишдан осони йўқ, қуриш эса жуда қийин!

Шундоқ ҳам чими ёмон стадион шу кетишда катта талофатга учраши мумкин...



Рейтинг: -467   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика