“Бунёдкор” ёшлари “НБУ-Осиё” билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
30 янв 2014, 14:24
Бугун “Оқ-тепа” стадионида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” билан назорат учрашувида куч синашди.
Қорли майдонда ўтган баҳс илк дақиқалардан бошлаб қизиқарли тус олди ва бу кураш ҳакамнинг ўйин якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги чалингунча давом этди. Учрашувнинг 27-дақиқасида “банкчилар” олис масофадан Амир Эргашев қўриқлаган дарвозани ишғол қилишиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Александр Мочинов шогирдлари асосий вақт тугагунча ушбу ҳисобни ўзгартира олишмади. Бироқ 2-таймга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Аҳрор Умаржонов бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб, яқин масофадан “НБУ-Осиё” дарвозасини ишғол қилди – 1:1.

“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “НБУ-ОСИЁ” 1:1 (0:1)
Гол: Аҳрор Умаржонов
“Бунёдкор”: Амир Эргашев, Азизбек Мамазоитов, Камронбей Кападзе, Зокиржон Нурматов, Акром Комилов, Сардор Собирхўжаев, Хуршид Ғиёсов, Сардорбек Азимов, Достонбек Ҳамдамов, Аҳрор Умаржонов, Фарҳод Саъдуллаев
Захирадан майдонга тушганлар: Абдукарим Муҳаммедов, Ҳасан Асқаров, Шахриёр Имомхўжаев, Эргаш Исмоилов, Санжар Рихсибоев, Жаҳонгир Хўжамов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com