“Бунёдкор” ярим финалда “Локомотив” билан ўйнайди
16 мар 2014 16:56
Янгиликлар
“Бунёдкор” ярим финалда “Локомотив” билан ўйнайди
Тошкентнинг “Бунёдкор” футзал жамоаси мамлакатнинг етакчи клуби “Ардус”ни енгиб, Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалига йўлланма олди.
Ўзбекистон
чемпионатининг биринчи босқич якунларига кўра, кучли саккизликка кирган
клублар мусобақа бош соврини учун плей-оффда кураш олиб боришди.
Регламентга кўра, биринчи босқичда 1-ўринни қўлга киритган жамоа
8-поғонани банд этган клуб билан, 2-ўрин соҳиби 7-бўлган клуб билан,
3-ўрин 6-жамоа билан ва 4-ўрин эгаси “Ардус” дастлабки босқичда 5-ўрин
билан чекланган “Бунёдкор” билан рўбарў келди.
“Ардус” ва “Бунёдкор” қарама-қаршилиги жуда кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Жамоаларнинг биринчи тўқнашувида ардусчилар 4:2 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи ўйинда эса худди шундай ҳисоб билан “Бунёдкор” футзалчилари ғолиб чиқишди. Ярим финалга чиқадиган жамоа номи учинчи ўйинда маълум бўлди. Ҳал қилувчи баҳснинг асосий ва қўшимча вақтларида кучлар тенг келди – 3:3. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида “қалдирғочлар” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишиб, ярим финалга йўлланма олишди.
Финал йўлланмаси учун “Бунёдкор” пойтахтнинг бошқа бир жамоаси – “Локомотив” билан куч синашади. Ушбу ўйин 17 март куни бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда эса Андижоннинг “Турон-Солиқчи” клуби Қаршининг “Дўстлик” жамоаси билан рўбарў келишади.

Фикрлар