UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  11 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  7 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

"Бунёдкор" ва "Металлург" икки учрашув ўтказди Янгиликлар

"Бунёдкор" ва "Металлург" икки учрашув ўтказди

“Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўзаро иккита учрашув ўтказишди
Бугун “Бунёдкор” футбол мактабининг суъний қопламали майдонида кетма-кет учта учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал Александр Мочинов бошқарувидаги ёшларимиз “Қўқон-1912” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйинда киритилган ягона гол Достонбек Ҳамдамов ҳисобига ёзилди.

Соат 12:00да “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашувга старт берилди. Қизиқарли кечган баҳсда бекободликлар вазиятлардан унумлироқ фойдаланишиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувнинг 30-дақиқасида Суннатилла Мамадалиев жарима майдончаси ичига кирар-кирмас Зухуров қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Ўйиннинг 65-дақиқасида Шаҳзодбек Нурматов дарвозабонни олдинга чиқиб кетишидан унумли фойдаланиб, “Металлург”нинг иккинчи голини киритди. Ўйин якунланиб бораётган пайтда эса жамоамиз кўригида бўлиб турган туркманистонлик футболчи Арслонмурод Омоновнинг бурчакдан оширган пасидан кейин Олександр Пишур боши билан дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:2. Шу тариқа, биринчи учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:2 (0:1)
Голлар:
Суннатилла Мамадалиев 30 (0:1), Шаҳзодбек Нурматов 65 (0:2), Олександр Пишур 71 (1:2)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров (Павел Бугало 41), Хайрулла Каримов, Бобур Акбаров, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забихилло Ўринбоев, Алишер Шоғуломов, Арслонмурод Омонов, Воҳид Шодиев, Олександр Пишур
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Александр Ковалёв, Сардор Расулов, Шаҳзодбек Нурматов, Шуҳрат Йўлдошев, Алишер Зиёвуддинов
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Иккинчи баҳс ҳам қизиқарли вазиятларга бой бўлди. Ўйиндаги устунлик ва тўпни назорат қилиш борасида “қалдирғочлар” яхшироқ ҳаракат қилишган бўлсалар-да, ҳисобни очиш яна меҳмонларга насиб этди. Миртўра Акбаровнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган зарбаси Акбар Тўраевнинг қўлларига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди – 0:1. Ўйиннинг 70-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни тенглаштиришга эришди. Рустам Аъзамов узатган пасни Алибобо Раҳматуллаев дарвозага яқин жойда Анвар Бердиевга тўхтатиб берди. Тажрибали ҳужумчи эса зарба беришда адашмади – 1:1. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади ва иккинчи баҳсда кучлар тенг келди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:1
Голлар:
Миртўра Акбаров 26 (0:1), Анвар Бердиев 68 (1:1)
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Камронбей Кападзе, Жаҳонгир Жиямуродов, Рустам Аъзамов, Миржамол Қосимов, Орифжон Мамажонов, Алибобо Раҳматуллаев, Баҳодир Пардаев, Мансур Саидов, Анвар Бердиев
Бош ҳакам: Марат Исмоилов

Ушбу назорат учрашувларидан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. Жамоамиз аъзолари 17 январь санасида тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилишади ва эртаси куни тонгда БААга жўнаб кетишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика