UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

"Бунёдкор" устози: "Умид Султонов бизнинг "сеҳрли қуролимиз" Янгиликлар

"Бунёдкор" устози: "Умид Султонов бизнинг "сеҳрли қуролимиз"

ОКМК ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 2-тур ўйинидан (2:3) сўнг, "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Мурод Отажонов: Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Йигитларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Баҳс оғир ўтди, схемаларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик, лекин мақсадга эришдик. Йигитлар, ошпаз, ҳайдовчи, ҳамма-ҳаммага раҳмат. Автобусимиз ҳайдовчиси бирорта светофорда қизилга тушмади ва тўхтамай майдонга олиб келди. Шунақа ирим бор.

ОКМК Чемпионлар лигасида ўйнайди, таркибда терма жамоада ўйнайдиган футболчилар бор, мураббий катта тажрибага эга. Баҳс яхши ўтди, лекин кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Жамоамиз ёшларининг келажаги порлоқ. Учрашув охирида Умид Султонов майдонга тушди ва голли пас берди. Аввалги ўйинда гол уиб, ўз номини таблога ёздириб қўйган эди. Ёшларга эътибор беришда давом этамиз.

- Умид Султонов фақат бу йил эмас, ўтган йилги баҳсларда ҳам фойдали ҳаракатларни амалга оширарди. Нега уни аввалроқ майдонга туширмаяпсиз?

- Умид бизнинг "сеҳрли қуролимиз". Кутилмаган пайтда майдонга тушиб, гол уриб, пас беряпти. Биз тўғри қилаётгандирмиз, балки акси. Туркиядаги йиғинларда уни асосий таркибда майдонга тушириб кўрдик. Айни дамда Умид Султонов ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қила олмайди, шу сабабли захирадан уни майдонга туширяпмиз.

- Кўпчиликни бир савол қизиқтиради. Сиз жамоа бош мураббийисиз. Жамоа натижаларига ким жавобгар, Мурод Отажоновми ёки Ҳикмат Ҳошимов?

- Бундай саволлар кўп бўляпти. Бизда "коллегиана" деган нарса бор. Барча мураббийлардан маслаҳат оламиз, Юрий Вазгенович Саркисяннинг фикрлари билан қизиқамиз. Натижага келадиган бўлсак, бунга бош мураббий сифатида мен жавоб бераман.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика