"Бунёдкор" универсал футболчиси билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
8 янв 2024, 18:55
Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Бунёдкор" клуби Усмонали Исмоналиев билан келишувни узайтирди. 25 ёшли футболчи 2025 йил сўнгига қадар "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилади", – дейилади хабарда.

25 ёшли футболчи универсал бўлиб, ҳам қанот ҳимоячиси, ҳам қанот ҳужумчиси сифатида ўйнай олади. У ўтган мавсум 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп киритган ва 1 та голга ассистентлик қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz