«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда

Khoja
27 дек 2024, 09:10
Тошкент жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

«Қалдирғоч»лар Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар футболчилари Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев билан музокара олиб бормоқда. Ҳозирда футболчилар якуний қарорга келмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки ўтган мавсумни «Навбаҳор»да ўтказишди. Искандаров якунланган мавсумда Суперлигада 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 4 та голли узатма бор.

Жамшид Болтабоев ҳам ўтган мавсум 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 тадан гол ва голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›