UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Туркиядан 1та олтин ва 2та бронза медаллари билан қайтишмоқда Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Туркиядан 1та олтин ва 2та бронза медаллари билан қайтишмоқда

23-29 март кунлари Туркиянинг Сиде шаҳрида ёш футболчилар ўртасида “Lukoil” компанияси ташаббуси билан “Turkish Holidays” мусобақаси ўтказилди.
Турнирда жами 43та жамоа иштирок этди. Шулардан тўртта жамоани “Бунёдкор” футбол мактабининг турли ёш тоифасидаги тарбияланувчилари ташкил этди.

Айтиш жоизки, ёш “қалдирғочлар” мусобақани кўтаринки руҳда ўтказишди.

Александр Стромилов бошчилигидаги 2006/2007 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз ўз ёш тоифаларида “Крилатское” (Москва, Россия), “Локомотив” (Москва, Россия) ва “Зенит” (Санкт-Петербург, Россия) жамоаларини мағлубиятга учратишиб, турнирнинг олтин медалларини қўлга киритишди.

2004/2005 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз ўз гуруҳларида Германиянинг “Вердер” клубидан кейин иккинчи ўринни банд этишганди. Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов шогирдлари 3-ўрин учун баҳсда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан куч синашишиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

“Бунёдкор”нинг 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари турнирни яхши савияда ўтказишди, дейиш мумкин. Иккита жамоа бўлиб қатнашган U-13 жамоаларимиз ярим финалда “Бешиктош” (Станбул, Туркия) ва “Чертаново” (Москва, Россия) жамоаларига имкониятни бой бериб қўйишди. Натижада бронза медаллари учун баҳсда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” жамоаси билан Сергей Чигодаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-Б” жамоалари куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда асосий жамоамиз ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Туркияда ташкиллаштирилган “Lukoil Turkish Holidays” мусобақасидан 1та олтин ва 2та бронза медаллари билан юртимизга қайтадиган бўлишди.

Ушбу ҲАВОЛА орқали “Бунёдкор” тарбияланувчиларининг мусобақадаги фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика