“Бунёдкор” тарбияланувчилари “Наврўз” кубоги соҳиби!

Narzulla Saydullayev
23 мар 2015, 13:25
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Наврўз” кубогининг Тошкент минтақасидаги ғолиби аниқланди.
Бу йилги турнирда 2001 йилда таваллуд топган футболчилар иштирок этишди.

Ҳал қилувчи баҳсда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” тарбияланувчилари етиб келишди. Қизиқарли кечган финал баҳсида “Бунёдкор-2001” аъзолари Дилшод Нуралиев бошчилигидаги пахтакорчиларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиқдилар. “Қалдирғочлар” голларига Сирожиддин Башриддинов, Хумоюн Исломов ва Дониёр Эргашев муаллифлик қилишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›