

Бугун Championat.asia сайтида иш бошлаган россиялик ҳамкасбим Николай Егоричев орқали россиялик ҳакамларнинг бу вазият бўйича хулосасини сўрадим.
Видеони кўрган ва ўз номини ошкор қилишни истамаган ҳакамнинг жавоби шундай бўлди: "Бу хавфли ўйин, голни ҳисобламаслик керак. Агар ҳужумчи рақибнинг бошига тепиб юборган бўлса, сариқ карточка ҳам берса бўлади".
Демак, россиялик ҳакам ҳам ЎФА ҳакамлар департаменти сингари гол урилаётганда қоида бузилган деб айтди.
Бироқ такрорлайман менга бу вазиятда гол тоза урилгандек туюлмоқда.
Бироқ такрорлайман мен ҳакам эмасман.



