
Маълумки, шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади ва мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинлари айнан “Бунёдкор” стадионида ташкиллаштирилиши режалаштирилган. Стадион майсасига масъул мутахассисларнинг ўрганиш натижаларига кўра, майдон майсаси ҳали учрашувларни тўлиқ қабул қилишга тайёр эмас ва ҳозир ўйин ўтказилиши чимга зиён tтказиши мумкин.
Шуни инобатга олган ҳолда “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашуви “Локомотив” стадионида ўтказиладиган бўлди.