"Бунёдкор" собиқ устози тўртинчи марта "Гремио"ни бошқаради

Sherzod Nurmatov
9 июл 2021, 21:45
72 ёшли Луиc Фелипе Сколари "Гремио"га қайтди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Бразилиялик мутахассис жамоа билан 2022 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган шартнома тузди. 

"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи ўтган мавсумда "Крузейро"да ишлаган эди.

Сколари "Гремио" билан кўплаб ютуқларга эришган. У жамоани 364 марта майдонга бошлаб тушишга улгурган ва эндиликда тўртинчи марта бошқаради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: gremio.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›