

- Месси, Суарес ва Гризманн триоси яхши ўйин кўрсатмоқда. Аммо, бу учлик Неймар бўлганидаги каби бўлади деб ўйламайман.
Неймар - ноёб ўйинчи, у кўп паслар беради, голлар уради ва ва ўйинни назорат қила олади. Гризманнда эса булар йўқ. Франциялик футболчи ҳали янги жамоа услубини тўлиқ тушуниб етгани йўқ, - дейди Ривалдо.
Антуан Гризманн жорий мавсум Ла Лигада 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ёзда "Атлетико"дан "Барселона"га 120 миллион евро эвазига ўтди. "Кўк-анорранглилар" трансфер қоидаларини бузишганлиги сабаб яқинда Мадрид клубига яна 15 миллион евро ўтказиб бериши ҳақида хабар берган эдик.



