UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15BALLON D'OR-2025  4 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  2 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  16 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  35 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  10 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

"Бунёдкор" рақиблари: “Лаҳвия” ва “Персеполис”да дуранг, “Ал-Наср”да ғалаба Янгиликлар

"Бунёдкор" рақиблари: “Лаҳвия” ва “Персеполис”да дуранг, “Ал-Наср”да ғалаба

“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиблари ўз чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
17 март куни Тошкентда меҳмон бўладиган Қатар чемпиони “Лаҳвия” клуби кутилмаганда аутсайдер “Ал-Вақра” жамоаси билан сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйди. Аввалига Михаил Лаудруп шогирдлари 4 ва 33-дақиқаларда Себастьян Сория ва Муҳаммад Раззоқ томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Лекин 38-дақиқада Аҳмад Кохейл ва 90+2-дақиқада Мохсин Мутали киритган голлар “Лаҳвия”ни ғалабадан маҳрум қилди.

“Лаҳвия” Қатар юлдузлар лигасида 21 учрашувда 49 очко жамғариб, иккинчи поғонадаги энг яқин таъқибчиси “Ал-Садд”ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда.

“АЛ-ВАҚРА” – “ЛАҲВИЯ” 2:2 (1:2)
Голлар:
Себастьян Сория 4 (0:1), Муҳаммад раззоқ 33 (0:2), Аҳмад Кохейл 38 (1:2), Мохсин Мутали 90+2 пенальти (2:2)
“Лаҳвия” таркиби: 40.Лекомте-Аддани, 4.Чико Флорес, 24.Ҳалид Радван, 10.Тай Хи Нам, 12.Карим Боудиаф, 8.Луиз Сеара (9.Абдулраҳмон Моҳд 81), 20.Али Ҳассан Аффиф (7.Ҳалид Муфтаҳ 65), 23.Себастьян Сория (79.Владимир Вайсс 62), 5.Муҳаммад Раззоқ, 14.Тресор, 70.Исмоил Муҳаммад

Эроннинг “Персеполис” жамоаси бор эътиборини Осиё Чемпионлар лигасига қаратганини клубнинг ички мусобақаларда қайд этаётган натижаларидан ҳам билиб олса бўлади. Теҳронликлар Эрон чемпионатининг 23-тур доирасида “Нафт Масжид Сулаймон” клуби меҳмони бўлишди ва худди “Лаҳвия” сингари тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди. 25-дақиқада Омид Алишоҳ ва 38-дақиқада Али Алипургара томонидан киритилган голлар “Персеполис”га 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишни таъминлаган эди. Бироқ “Нафт Масжид Сулаймон” аъзолари Воҳид Амрей ва Ризо Кармоллачеб 44 ва 90+4-дақиқаларда Теҳрон жамоаси дарвозасига тўп киритишиб, якуний натижа 2:2 бўлишини таъминлади.

“Персеполис” 23-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

“НАФТ МАСЖИД СУЛАЙМОН” – “ПЕРСЕПОЛИС” 2:2
Голлар:
Омид Алишоҳ 25 (0:1), Али Алипургара 38 (0:2), Воҳид Амрей 44 (1:2), Ризо Кармоллачеб 90+4 (2:2)
“Персеполис” таркиби: 1.Макани, 99.Хотами, 20.Нурмуҳаммади, 3.Хонзода, 6.Бенгар, 11.Содеғиан (8.Меҳди Дагагелаҳ 79), 66.Фернандо Габриель (2.Алишоҳ 12), 18.Кашгари, 24.Ҳади Наурози, 16.Ризо Ҳалеғифар, 77.Али Алипургара (22.Тадеу 90)

Саудия Арабистони чемпиони “Ал-Наср” клуби ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди. Ар-Риёдликлар 19-тур доирасида “Ал-Орубаҳ” жамоаси майдонга сафар уюштиришиб, Муҳаммад Ал-Саҳлави ва Фабиан Эстояноффнинг биттадан голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришди.

“Ал-Наср” 19 учрашувда 48 очко жамғариб, Саудия Арабистони чемпионатидаги якка пешқадамлигини давом эттирмоқда.

“АЛ-ОРУБАҲ” – “АЛ-НАСР” 0:2 (0:2)
Голлар
: Муҳаммад Ал-Саҳлави 2 (0:1), Фабиан Эстоянофф 16 (0:2)
“Ал-Наср” таркиби: 22.Ал-Энази, 24.Хусайн Абдулғани, 2.Муҳаммад Хусайн, 12.Ҳолид Ал-Ғамди, 4.Омар Хавсави, 86.Миржеевски (5.Жуман Ал-Досари 87), 15.Аҳмад Ал-Фрайди, 27.Фараж (8.Яҳё Ал-Сеҳри 74), 16.Абдулазиз Ал-Жебрин, 21.Эстоянофф (18.Вила 66), 10.Ал-Саҳлави
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика