UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  13 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

"Бунёдкор" рақиблари. “Лаҳвия” ва “Ал-Наср”да ғалаба, “Персеполис”да мағлубият Янгиликлар

"Бунёдкор" рақиблари. “Лаҳвия” ва “Ал-Наср”да ғалаба, “Персеполис”да мағлубият

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015даги рақиблари ўз чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Қатар чемпиони “Лаҳвия” клуби 20-тур доирасида қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турган “Ал-Ҳаритият” жамоаси билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида устун келди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга 54-дақиқада Себастьян Сория муаллифлик қилди. “Лаҳвия”нинг очколари сони 48тага етди ва Михаил Лаудруп шогирдлари мусобақа жадвалида энг яқин таъқибчиси “Ал-Садд”ни 4 очкога ортда қолдиришган ҳолда якка пешқадам бўлиб туришибди.

Қатар юлдузлар лигаси, 20-тур
“ЛАҲВИЯ” – “АЛ-ҲАРИТИЯТ” 1:0
Гол:
Себастьян Сория 54
“Лаҳвия” таркиби: 40.Лекомте-Аддани, 4.Чико Флорес, 24.Ҳалид Радван (20.Ҳассан Аффиф 71), 79.Владимир Вайсс, 10.Тай Хи Нам (70.Исмоил Муҳаммад 63), 7.Ҳалид Муфтаҳ, 12.Карим Боудиаф, 8.Луиз Сеара, 23.Себастьян Сория, 14.Тресор, 9.Абдулраҳмон Моҳд (28.Юнус Мсакни 64)

Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида “Ал-Наср” жамоаси аутсайдер “Ал-Шоалаҳ”ни қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Наср”нинг очколари сони 45тага етди ва мусобақа жадвалидаги ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

Саудия Арабистони чемпионати, 18-тур
“АЛ-НАСР” – “АЛ-ШОАЛАҲ” 5:0 (2:0)
Голлар:
Миржеевски 14 (1:0), Миржееевски 45+2 (2:0), Ал-Саҳлави 70 (3:0), Эстоянофф 74 (4:0), Эстоянофф 82 (5:0)
“Ал-Наср” таркиби: 22.Ал-Энази, 24.Хусайн Абдулғани, 2.Муҳаммад Хусайн, 12.Ҳолид Ал-Ғамди, 4.Омар Хавсави, 6.Миржеевски (99.Ҳасан Ал-Раҳаб 59), 15.Аҳмад Ал-Фрайди, 26.Али-Шараҳли (16.Ал-Жебрин 73), 27.Фараж, 18.Вила (11.Эстоянофф 46), 10.Ал-Саҳлави

Эроннинг “Персеполис” клубининг ички мусобақалардаги ишлари юришмаяпти. Теҳронликлар бу сафар 22-турда “Трактор Сози” меҳмони бўлишиб, навбатдаги очколарни бой бердилар. “Персеполис” 22 учрашувда 26 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 9-поғонасини банд этиб турибди.

Эрон чемпионати, 22-тур
“ТРАКТОР СОЗИ” – “ПЕРСЕПОЛИС” 1:0
Гол:
Соҳиби 62
“Персеполис” таркиби: 1.Макани, 4.Умьяна, 99.Хотами, 2.Алишоҳ, 14.Муҳаммад Нури, 6.Бенгар, 5.Жафарпур (3.Хонзода 62), 11.Содеғиан, 66.Фернандо Габриель, 18.Кашгари, 22.Тадеу
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика