UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  0 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  5 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  6 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2

"Бунёдкор" раҳбарияти Анвар Ғофуровга ишонч билдиришга қарор қилди, аммо... Янгиликлар

"Бунёдкор" раҳбарияти Анвар Ғофуровга ишонч билдиришга қарор қилди, аммо...

Хабарингиз бор, мавсумни омадсиз бошлаган "Бунёдкор" клуби бош мураббий Иван Бубало истеъфога чиқарилди.

3-турда "Навбаҳор"га қарши баҳсга "қалдирғочлар"ни ёш мураббий Анвар Ғофуров тайёрлади. "Бунёдкор" бу мураббий қўл остида чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланган "Навбаҳор"га қарши ўйинда яхши ўйин намойиш эта олди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Бундан ташқари ФИФА кунлари вақтида "қалдирғочлар" Москвада ЦСКАга қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтишди. "Бунёдкор" "армиячилар"га қарши ўйинда ҳам муносиб ҳаракат қилди. Шу боис клуб раҳбарияти ёш мутахассисга ишонч билдиришга қарор қилди.

Анвар Ғофуров қўрқмасдан академиядан чиққан ёшларга имконият бермоқда ва жамоани янги ғалабалар сари етакламоқда.

Бироқ Анвар Ғофуровда ПРО лицензияси йўқлиги боис бир неча йилдан буён "Бунёдкор" академиясида ишлаб келаётган тажрибали Сергей Ильясович Арсланов расман бош мураббий бўлади. У ўтган йил "Сурхон"да ишлаган Сергей Сергеевич Арслановнинг отаси.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика