UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  0 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  1 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  7 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  14 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  15 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2

“Бунёдкор”: Қўқонлик мухлисларга ташаккур! Янгиликлар

“Бунёдкор”: Қўқонлик мухлисларга ташаккур!

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 8-турини Қўқонда ўтказди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган “Қўқон-1912” - “Бунёдкор” учрашувида Элдор Шомуродов ва Шаҳзодбек Нурматов томонидан киритилган голлар “қалдирғочлар”га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

9 май куни бўлиб ўтган мазкур баҳсда ҳар иккала жамоа аъзолари стадионга йиғилган кўп минг сонли томошабинлар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Баҳс давомида футболчилар томонидан ижро этилган ҳар бир чиройли ҳаракат ва уюштирилган комбинацияларни мухлислар олқишлаб туришди. “Бунёдкор” вакиллари гол киритган вазиятларда ҳам ишқибозлар майдондаги чиройли ҳаракатларни беэътибор қолдиришмади. Учрашув якунига етгач эса қўқонлик футбол ихлосмандлари “қалдирғочлар”ни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бир кун аввал ёшлар лигаси доирасида ушбу жамоалар вакиллари иштирокида учрашувда ҳам шу каби ҳолатга шоҳид бўлган эдик.

Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш ҳар бир футболчига завқ бағишлаши шубҳасиз. Юксак маданият ва тартибли равишда мухлислик қилган, энг асосийси, чиройли футболни қадрлаб, футболчиларни олқишлар билан кузатиб қўйган қўқонлик мухлисларга “Бунёдкор” футбол клуби миннатдорчилик изҳор қилади.

“Бунёдкор” - мухлислар учун ўйнайди!”

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика