UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   13 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  2 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  17 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0

"Бунёдкор" қишда Туркия, ёзда Хорватияда йиғин ўтказади" - Улуғбек Мирзаев Янгиликлар

"Бунёдкор" қишда Туркия, ёзда Хорватияда йиғин ўтказади" - Улуғбек Мирзаев

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда "Бунёдкор"нинг аксарият футболчилари бошқа жамоаларга йўл олаётгани ҳақида хабарлар янграмоқда.

Ўз-ўзидан бундай ҳолат турли шубҳаларни келтириб чиқаради. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга юзландик. Суҳбат жараёнида жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ва йиғинлар ҳақида ҳам саволлар билан юзландик. 

-  "Бунёдкор" жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этмоқда. Балки клубда молиявий муаммолар бордир? Дастлаб мазкур саволга атрофлича жавоб бериб ўтсангиз...

- Ушбу саволга жавобим қуйидагича. Йўқ, "Бунёдкор" футбол клубида молиявий ҳолат барқарор, деб айта оламан. Катта муаммоларимиз йўқ. Тўғри, футболчилар олдида ойликлар борасида қарзимиз бор. Менимча бу нарса ҳамма жамоаларда бор. Лекин бизнинг қарздорликларимиз катта эмас. 

- Одатда "Бунёдкор" бир йилда бир маротаба бўлса ҳам хорижда йиғин ўтказарди. Ўтган йили эса Фарғонадаги "Ҳоким кубоги" мусобақаси билан чекланилди...

- Юқоридаги жавобнинг давоми сифатида шуни айтишим мумкинки, молиявий ҳолатимиз барқарорлигини яна бир нарса билан исботлаган бўлардим. Жамоамиз февраль ойида Туркияда икки ҳафталик йиғинни ўтказадиган бўлди. Ушбу масалани бугун клубимиз президенти учрашувда тасдиқлаб бердилар. Биласизки 2021 йилда на қишда, на ёзда хорижга чиқа олмаган эдик. Худо хоҳласа жорий мавсумда буни амалга оширадиган бўлдик. Ёзги танаффус вақтида эса Хорватияга борамиз. Бу Хорватиялик ҳамкорларимиз билан амалга ошадиган нарса. Яъни "Бунёдкор" фақат йўл харажатларини тўлайди. Қолган ташкилий харажатлар хорватиялик ҳамкорларимиз томонидан бўлади. Клубимизнинг маркетинг йўналишидаги муваффақиятли иши, деб бемалол айта оламан. 

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай?  

- 5 январь санасидан бошлаб йиғинга киришамиз. Бу ойда таркиб шакллантирилади. Ҳозир айтиб ўтганимдек февраль ойида икки ҳафталик Туркия йиғинини олиб борамиз. Чемпионат стартига эса ўзимизда машғулотлар давом этади. Туркиядаги йиғинда ўйинни яхшилаш устида иш олиб борамиз. Шу боис бир нечта яхши савиядаги жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишимиз кўзда тутилган. 

- Таркиб ҳақида ҳақида айтиб ўтдингиз. Клуб кетган футболчиларнинг ўрнини қандай тўлдиришни режалаштирмоқда?

- Клубимиз президенти билан учрашувда кетган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш алоҳида муҳокама қилинди. Бу борада Меҳриддин Раззоқович кўрсатмаларни бердилар. Таркиб 3-4 нафар савияли футболчилар билан бойитилади. Аввало ўзимизнинг чемпионатдан қараймиз. Кейин эса хориждан яхши савиядаги легионерлар танловини кўриб чиқамиз. Шунингдек ўринбосарлар, U-18, "Бунёдкор-фарм" жамоаларидан ҳам ёш иқтидорларни жалб қилишни мақсад қилдик.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика