

Жамоа фақат 2011 ва 2016 йилларда финалга чиқа олмаган. Ҳозирга қадар ҳал қилувчи баҳсда 8 марта қатнашган "қалдирғочлар" 4 марта ғолиб бўлишган ва 4 марта имкониятни бой беришган.
"Бунёдкор"нинг финалдаги рақиби 7 октябрь кунги "Насаф" - "Локомотив" баҳсдан сўнг маълум бўлади. Бу жамоанинг биринчи ўйинида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучди. 



