

Учрашув учун қайдномалар эълон қилинди. Эътиборли жиҳати, "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудов асосий таркибга 2 нафар дебютант футболчини киритди. Гап Жаҳонгир Ўрозов (марказий ҳимоячи) ва Маҳмуд Муҳаммаджонов (чап қанот ҳимоячиси) ҳақида кетмоқда.

Маълумот учун, Маҳмуд Муҳаммаджонов 2003, Жаҳонгир Ўрозов 2004 йилда таваллуд топган.



