

Унда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқланди. Унга кўра, “Бунёдкор” футболчилари оқ, дарвозабон қора рангли кийимларда ҳаракат қилади. “Ал Наср” эса сариқ рангли либосда кўриниш беради. Рақиб посбони эса кулранг рангли кийимларни кияди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Наср” учрашуви 1 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.



