"Бунёдкор" — "Олимпик" учрашуви Жанни Инфантинонинг ташрифи сабаб 6 майга кўчирилди
26 апр 2023 23:59
Янгиликлар
"Бунёдкор" — "Олимпик" учрашуви Жанни Инфантинонинг ташрифи сабаб 6 майга кўчирилди
Бу ҳақда ПФЛ расман эълон қилди.
"Келаси ҳафта ФИФА Президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради.
Делегация ташриф давомида мамлакатимиз футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишиши, шунингдек, миллий чемпионатимиз учрашувини бевосита стадиондан кузатиши режалаштирилган. Шуни инобатга олган ҳолда Cоcа-Cола Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Олимпик” учрашуви 6-май санасида бўлиб ўтадиган бўлди. Мазкур учрашув соат 18:30 да старт олади.
Ўз навбатида “Бунёдкор” футбол клубининг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги “Металлург”га қарши учрашуви эса 9-май санасидан 10-санасига кўчирилди", -дейилади ПФЛ баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар