UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  60 22:45РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Спартак"ни қабул қилмоқда, Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  1 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  6 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11

"Бунёдкор" ОЧЛ-2014ни дуранг билан бошлади Янгиликлар

"Бунёдкор" ОЧЛ-2014ни дуранг билан бошлади

“Бунёдкор” клуби ОЧЛ-2014 гуруҳ босқичини Саудия Арабистонида “Ал Фатҳ”га қаршига қарши ўйин билан бошлади.
Сир эмаски, мавсум аввалида “Бунёдкор”ни асосий таркибнинг беш нафар футболчиси тарк этганди. Бу эса табиийки, жамоа ўйинини деярли янгидан шакллантиришни тақазо этарди. Илк расмий учрашув учун бош мураббий Миржалол Қосимов 4-4-1-1 тактик схемасини афзал билди. Дарвозани Мурод Зуҳуров қўриқлаган бўлса, ҳимоя маркази Сергей Симоненко ҳамда Хайрулла Каримовга ишониб топширилди. Қанотларни Акмал Шораҳмедов ва Саҳоб Жўраев эгаллашди. Испаниялик Карлез Кото ўнг, Сардор Рашидов чап қанот вингерига айланган бўлишса, марказ Жавлон Иброҳимов билан Дилшод Жўраевга берилди. Ҳужумчи Александр Пишур ортида Воҳид Шодиев тўп сурди.

Қайд этиш керак, дастлабки 45 дақиқалик кескин хавфли ҳужумлар билан ёдда қолгани йўқ. “Бунёдкор” янги мавсумдаги илк расмий ўйинда таваккалга қўл урмай, тўлиқ биринчи бўлимни майдонга мослашиш, рақибни ўрганиш ва футболчиларнинг ўзаро тушуниб тўп суришларини шакллантиришга сарф қилди. Ўз навбатида “Ал Фатҳ” футболчилари ҳам тажрибали рақибга қарши таваккал қилишдан тийилиб, бир дақиқа бўлсин ҳимояни унутмаган ҳолда тўп суришди. Улар майдон марказидаги кичик устунлик эвазига бир неча бор жарима майдончаси томон тезлик билан яқинлашиб келишди. Бироқ “Бунёдкор” ҳимоячилари вазият кескинлашувига йўл қўйишмади. Шу тариқа дастлабки бўлим Ким Донг Жин томонидан кўрсатилган 3та сариқ карточка билан ёдда қолди. Шуларнинг 2таси меҳмонларга тегишли бўлиб, Воҳид Шодиев ҳамда Дилшод Жўраев ўз ҳисобларига огоҳлантириш ёзиб қўйишди.

Иккинчи 45 дақиқаликни “қалдирғочлар” анчагина фаол бошлашди. Бунинг самараси ўлароқ Қосимов шогирдлари 48-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Карлес Кото тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатди. Ҳимоячилар таъқибидан четда қолган Сардор Рашидов эса бош билан кўнгилдагидек зарба бера олмади.

Бутун ўйин давомидаги энг хавфли ҳужум ҳам меҳмонлар томонидан ўйиннинг 64-дақиқасида ташкил этилди. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан туриб тўпни жарима майдончаси ичига кўтариб берди. Воҳид Шодиевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этган бўлса, кейинчалик дарвозага кириб кетаётган тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида айтарли хавфли ҳужумлар бўлгани йўқ. Дилшод Жўраевда сариқ карточка борлиги ва қолаверса ўйинни кучайтириш мақсадида Қосимов Сардор Собирхўжаевни у билан алмаштирган бўлса, кейинчалик Олег Зотеевнинг майдонда бўлиши ҳам, ҳисобга таъсир ўтказа олмади.

Шу тариқа “Бунёдкор” мавсумнинг илк расмий ўйинида голсиз дурангга имзо чекди. Қайд этиш керак, “Ал Фатҳ”га қарши ўйин “қалдирғочлар” учун Саудия клублари билан сафардаги олтинчи тўқнашув эди. Бунга қадар уч бор сафардан мағлубият билан қайтган “Бунёдкор”, бугунги дуранг билан учинчи муросага рози бўлди.
 
Осиё чемпионлар лигаси.
“В” гуруҳи. 1-тур
“АЛ ФАТҲ” (Саудия Арабистони) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 0:0
Ҳакам:
Ким Донг Жин (Жанубий Корея)
“Ал Фатҳ”: 12. Али Ал Мазяди, 4. Бадр Ал Накли, 5. Жамел Аммар, 7. Ҳамдан Ал Ҳамдан (с) (88. Муборак Ал Асмари 75), 8. Ҳусайн Ал Моқаҳви, 9. Дорис Саломо, 14. Феҳаид, 17. Абдуллоҳ Али, 21. Муҳаммад Ҳайдар (80. М. Султон 91), 32. Абдулазиз Юсуф, 77. Элтон Хосе Хавьер Гомес (15 Бадир Ал Ҳамис 85).
“Бунёдкор”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов (с), 5. Дилшод Жўраев (27. Сардор Собирхўжаев 63), 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Александр Пишур, 14. Воҳид Шодиев, 16. Карлес Кото (33. Олег Зотеев 80), 21. Сардор Рашидов, 23. Саҳоб Жўраев, 40. Сергей Симоненко.
Огоҳлантиришлар: Ал Феҳайд Салаҳ (23) — Воҳид Шодиев (13), Дилшод Жўраев (22), Сардор Собирхўжаев (88)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика