"Бунёдкор" ФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказади.
"Қалдирғочлар"нинг Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 15 февралдан 3 мартга қадар қабул қилинади.
Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Бунёдкор” ФКга ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 2 донадан 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха олиб келишлари сўралади.
Қўшимча маълумотлар учун “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин.
Телефон: (+998 71) 230 40 59