“Бунёдкор” – “Обод”. Превью
18 май 2015 17:54
Янгиликлар
“Бунёдкор” – “Обод”. Превью
2006 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Шайхонтоҳур” 3:1
2007 йил. 1/16 финал. “Шаҳрихон” – “Бунёдкор” 1:3
2008 йил. 1/8 финал. “Жайҳун” – “Бунёдкор” 0:2
2009 йил. 1/8 финал. “Динамо Қарши” – “Бунёдкор” 0:2
2010 йил. 1/16 финал. “Бухоро” – “Бунёдкор” 0:2
2011 йил. 1/16 финал. “Хива” – “Бунёдкор” 1:3
2012 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Насаф-2” 5:0
2013 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Машъал” 1:1
2014 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
2015 йил. 1/8 финал. “Бунёдкор” – “Обод” -:-
Рақибимиз “Обод” бир учрашувдан иборат
1/16 финал босқичида Навоийнинг “Қизилқум” клубини 5:3 ҳисобида
мағлубиятга учратиб, нимчорак финалга етиб келди. Энди биринчи лига
пешқадамларидан бири уй-сафар тизимида ўтказиладиган баҳсларда
“Бунёдкор” билан куч синашиб кўради.
Бугунги кунда “Обод”
таркибида бир пайтлар “Бунёдкор” ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилишган
11 нафар футболчи тўп тепмоқда. Булар: Виктор Мочалов, Санжар Тўрақулов,
Араик Бобоев, Азиз Ғуломхўжаев, Дониёрбек Ҳасанов, Шерзод Жалилов,
Улуғбек Дадабоев, Зарбулло Умаров ва Расулжон Шуҳратов.
Биринчи
лиганинг 8-тур учрашувларидан сўнг “Обод” жамоаси 16 очко жамғарган
ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибди. Хайрулла Абдиев
устозлик қилаётган жамоа 8 учрашувда рақибларида дарвозасини 22 бор
ишғол қилиб, ўз “постидан” 6та тўп ўтказиб юборди. Ҳужумчи Алишер Азизов
7та голи билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
ЎзПФЛ
“Бунёдкор” – “Обод” учрашувига бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги
ҳакамлар гуруҳини тайинлаган. Қанот ҳакамлари – Артём Калинин (Қарши),
Александр Сидоров (Тошкент). Заҳира ҳаками – Аҳмаджон Эргашев. Назоратчи
– Алишер Абдуллаев (Тошкент).
Мамлакат кубогининг нимчорак финал
босқичи биринчи учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Обод” учрашуви 19
май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.
Фикрлар