«Бунёдкор» – «Насаф». Қанот ҳаками 2 баҳо олди

Narzulla Saydullayev
26 сен 2014, 10:47
Олий Лига 21-турининг очилиш учрашувида Қаршининг «Насаф» жамоаси Тошкентда «Бунёдкор» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ўйинда ишлаган қанот ҳаками Андрей Цапенко назоратчи томонидан 4,0 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг биринчи бўлимида Цапенко "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Самир Бекрич томонидан урилган ҳаққоний голни ўйиндан ташқари ҳолат деб ҳисоблаган ва бош ҳакам голни инобатга олмаганди.

Олий Лига, 21-тур учрашуви
25 сентябрь, пайшанба
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 3210 томошабин.
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент) – 8,1, М. Саидқосимов (Тошкент) – 8,6, А. Цапенко (Тошкент вилояти) – 4,0, И. Худойдотов (Тошкент) - 8
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Т. Аюпов (86, пенальти) – И. Шомуродов (2), А. Геворкян (84).
Огоҳлантириш: Т. Аюпов (87).
Энг яхши ўйинчилар: А. Ғофуров – И. Шомуродов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia