

Янги – 2018 йилги мавсум олдидан “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолари йиғилиб, мухлислар клубига янги аъзоларни қабул қилиш, мухлислик маданияти, мухлислар билан ишлаш борасида ва яна бир қатор бошқа масалаларда очиқ мулоқот шаклидаги йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбирда иштрок этиш ва мухлислар клуби сафига қўшилиш истагингиз бўлса 11 февраль, якшанба куни соат 15:00да “Бунёдкор” стадиони 4-КИРИШ дарвозаси олдига келишингиз керак.
Мухлислар ўзлари билан паспорт нусҳаси ва 2 дона 3х4 хажмдаги фотосурат олган ҳолда келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: +998946113666, +998998300079




