"Бунёдкор" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди

Narzulla Saydullayev
4 янв 2022, 18:20
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ёш мураббийлардан бири Виктор Карпенко "Бунёдкор" клуби катта мураббийи этиб тайинланди ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга ёрдам берадиган бўлди. Карпенконинг "Турон"да ишлаши борасидаги музокаралар ижобий тугамаганини таъкидлаш лозим.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил бу лавозимда Марат Мифтахутдинов ишлаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia