“Бунёдкор” мавсумолди тайёргарликни 15 декабрдан бошлайди

Narzulla Saydullayev
8 дек 2013, 10:47
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги – 2014 йилги мавсумга қаратилган тайёргарликни 15 декабрдан бошлайди.
14 декабрь куни футболчилар клуб қароргоҳида йиғилишади ва шифокорлар кўригидан ўтишади. Эртасидан эса янги мавсум учун тузилган режа асосида машғулотларга киришилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф